Архив новостей Шаҳзодадан “Ўйнаймиз тонггача” қарши олинг

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи мафтункор Шаҳзода қишни кутилмаган сюрпризлар билан тўлдиргани аниқ. Янги тароналар, видеоклиплар премьераси кетма-кетлиги сўзимизнинг яққол исботи бўла олади. Бугун ҳам бетакрор Шаҳзоданинг яна бир шўх ва рақсбоп қўшиғи радиотўлқинларимиз узра жаранг сочди.

“Ўйнаймиз тонггача” деб номланган композиция тингловчилар томонидан аъло даражада кутиб олинди. Мусиқий асарнинг муаллифларига келадиган бўлсак, матни Комил Фозиловга тегишли. Мусиқа муаллифи Кален Морару. Айни дамда бу қўшиқдан баҳра олинг ва ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиринг.


Всего комментариев пользователей: 0
avatar