Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова истеъдодли хонанда Фаррух Раимов билан куйлаган дуэти халқимизга манзур келганидан сўнг, кўплаб иқтидор эгалари хонандага дуэт куйлаш таклифини билдиришмоқда.
Улардан бири Ҳуршидбек Ҳамидов бўлиб, улар “Опа-ука” деб номланган тарона яратишди. Унга Рауф Набиев томонидан видеоклип ҳам тасвирга олинди.
Клипда бош ролларни маҳоратли актриса, устоз санъаткор Саида Раметова, Ҳосият Ҳусанова, Гулсанам Мамазоитова ва бошқалар ижро этишди. Тез кунда мазкур клидан сайтимиз орқали биринчилар қаторида томоша қилиш имконига эга бўласиз. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг.